Узбек O'zbek
Моуриньо: «Мадридга келганимда «Реал»дагилар «Лион»дан қўрқишарди»
Чоршанба, 20 Март
5903

«Реал» собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб билан ЕЧЛдаги илк иштирокига доир хотираларини ёдга олди.

«Адашмасам, «Реал»га келишимдан олдин клуб 7-8 йилдан буён Чемпионлар лигаси чорак финалига чиқа олмаётганди. Улар ярим финал ёки ҳатто чорак финалда ўйнамай қўйишганди.

Эсимда, биринчи мавсумимда «Лион» билан тўқнаш келганмиз. Ўшанда клубдагиларда қўрқув бор эди. «Реал»дек клуб қандай қилиб «Лион»дан қўрқиши мумкинлигига тушуна олмаганман. Ҳа, «Лион» яхши жамоа эди, лекин у барибир «Лион» эди-да!

[Кейинги мавсумда] ярим финалда пенальтилар сериясида ютқазганмиз – Кака, Серхио Рамос ва Криштиану Роналдулдек ажойиб пенальтистлар гол ура олишмаганди. Шундан кейин Ла Лигада 100 очко тўплаб рекорд ўрнатгандик», – деди Моуриньо beIN Sports эфирида.

Маълумот учун, «қаймоқранглилар» португалиялик қўл остидаги илк мавсумда (2010/11) Испания кубогини қўлга киритган, Примерада иккинчи ўринни олганди; ЕЧЛда эса ярим финалгача етиб борган жамоа нимчорак финалда «Лион»га қарши баҳсларда сафарда 1:1, Мадридда 3:0 ҳисобини қайд этганди.

Кейинги йили (2011/12) «Реал» 100 очко билан мамлакат чемпионлигига эришган ва ЕЧЛда яна ярим финалдан ортга қайтган - «Бавария»га қарши баҳсдаги пенальтилар сериясида, Моуриньо таъкидлаб ўтганидек, Роналду, Кака ва Рамос гол ура олмаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз