Узбек O'zbek
Гризманн учун асосий даъвогарлар маълум қилинди
Чоршанба, 20 Март
9765

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин.

Испаниянинг «Sport» нашри берган маълумотга кўра, ҳозирда 27 ёшли француз учун «Манчестер Юнайтед» ва «Бавария» асосий фаворитлар бўлиб турибди. Рақобатда инглиз клуби бироз устунлик қилаётгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, аввалроқ Антуанга бефарқ эмаслиги айтилган «Барселона» ва «Реал» клублари ҳозирча бу йўналишда амалий ҳаракатларга ўтишгани йўқ.

Аввалроқ Гризманнга «ПСЖ» қизиқаётгани, клуб уни Неймар ёки Килиан Мбаппе жамоани тарк этган тақдирда хариди қилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

7-рақам эгасининг «Атлетико» билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Гризманн ва «Атлетико» ўртасидаги битимнинг яширин банди ошкор қилинди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз