Узбек O'zbek
Аршавин ҳам Россия терма жамоасида бразилияликлар ўйнашига қаршилигини айтди
Чоршанба, 20 Март
3685

Россия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Павел Погребняк терма жамоада фуқаролаштирилган футболчилар ўйнашига қарши эканини айтганди. Шундан кейин Россияда рус бўлмаган футболчиларнинг терма жамоада ўйнашини муҳокама қила бошлашди.

Россия футболи тарихидаги энг яхши футболчилардан бири Андрей Аршавин ҳам бу борада ўз фикрларини билдирди:

«Погребнякнинг бу ҳақда нима деганини билмайман, лекин мен доим терма жамоада фуқаролаштирилган футболчилар ўйнашига қарши бўлганман. Лекин ҳозирги авлод бошқача фикрлай бошлади ва буни оддий қабул қилмоқда.

Жаҳон Чемпионатида яхшироқ қатнашиш учун барча нарсани қлишди. Шу жумладан футболчиларни фуқаролаштиришни ҳам. Адашмасам, Қозоғистон терма жамоасида ҳам Россиядан кўра камроқ легионер бор. Балки мен адашаётгандирман, лекин барибир терма жамоада руслар ўйнаши керак.

Масалан Нойштедтер ёки Раушнинг Россия терма жамоасида ўйнашини қабул қилиш мумкин, чунки уларда рус қони мавжуд. Лекин Гильерме, Фернандеслар мен учун доим бразилиялик бўлиб қолаверади. Ҳайронман, улар фаолиятини тугатгач нима бўлади? Фарзандлари қайси давлат паспортини олишади? Улар бразилиялик, лекин Россияда ўйнашмоқда. Бу менга эриш туюлади»,-дейди Аршавин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз