Узбек O'zbek
Футбол тарихидаги энг яхши мураббийлар ўнлигида Моуриньога жой топилмади
Сешанба, 19 Март
14895

France Football нашри ўз талқинига кўра футбол тарихидаги энг яхши мураббийлар рейтингини эълон қилди. Ундан 50 нафар мутахассис жой олган.

Рейтингнинг биринчи ўрнига нидерландиялик Ринус Михелс муносиб кўрилган. Иккинчи ўринда шотландиялик Алекс Фергюсон қайд этилган бўлса, юқори учликни италиялик Ариго Сакки якунлаб беради.

Нидерландиялик яна бир мураббий – Йохан Кройфф тўртинчи, унинг испаниялик ҳамкасби Пеп Гвардиола бешинчи поғонага жойлашган.

Рўйхатда Карло Анчелотти (8-ўрин), Жозе Моуриньо (13), Зинедин Зидан (22), Юрген Клопп (27), Диего Симеоне (31), Арсен Венгер (32) ва Антонио Конте (49) каби номларни ҳам учратиш мумкин. Қуйида 50 кишилик тўлиқ рўйхат келтирилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз