Узбек O'zbek
Фото: Ўзбекистон миллий терма жамоасини Хитойда қандай кутиб олишди?
Сешанба, 19 Март
9148

Ўзбекистон миллий терма жамоаси  «China Cup-2019» мусобақасида иштирок этиш учун Хитойга етиб келди.

ЎФАнинг хабар беришича, жамоа аъзолари Тошкент-Пекин-Наннинг йўналиши бўйлаб салкам 9 соат парвоздан сўнг манзилга етиб келишди.

Қайд этилишича, делегацияни аэропортда ташкилотчилар ва маҳаллий ОАВ ходимлари кутиб олишган. Жамоа Наннинг шаҳридаги «Wanda REALM Resort» меҳмонхонасига жойлашган.

Бугун маҳаллий вақт билан соат 19:00да (Тошкентда 16:00) дастлабки машғулот ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер қўл остидаги жамоа халқаро турнирда иккита ўйин ўтказади. Мусобақа тақвими қуйидагича:

Ярим финал
21 март, 16:35. Хитой – Таиланд
22 март, 16:35. Ўзбекистон – Уругвай

25 март
12:30. Учинчи ўрин учун баҳс
16:35. Финал

Барча учрашувлар Наннинг шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Ўзбекистон–Уругвай ўйинида Суареснинг иштирок этмаслиги аниқ бўлди

Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинга чақирилган футболчилари рўйхати

Дарвозабонлар:
Акбар Тўраев (ОКМК)
Санжар Қувватов («Пахтакор»)
Жавоҳир Илёсов («Локомотив»)

Ҳимоячилар:
Егорь Кримец («Пахтакор»)
Анзур Исмоилов («Локомотив»)
Достонбек Турсунов («Ренофа Ямагучи», Япония)
Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)
Олег Зотеев («Локомотив»)
Фаррух Сайфиев («Пахтакор»)
Акмал Шораҳмедов (ОКМК)
Даврон Ҳошимов («Локомотив»)

Яримҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков («Пахтакор»)
Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ», Хитой)
Отабек Шукуров («Шаржа», БАА)
Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)
Сардор Мирзаев («Локомотив»)
Достонбек Ҳамдамов («Пахтакор»)
Жавоҳир Сидиқов («Пахтакор»)
Икром Алибоев («Сеул», Жанубий Корея)

Ҳужумчилар:
Марат Бикмаев («Пахтакор»)
Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»)
Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз