Узбек O'zbek
«Бу – жазо эмас, бу – тарбия». Маротта Икарди билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди
Сешанба, 19 Март
3708

«Интер» бош директори Беппе Маротта жамоанинг аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икарди билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди. Собиқ сардор бир ойдан ортиқ вақтдан буён – сардорлик мақомидан маҳрум бўлганидан бери майдонга тушмаяпти.

«Вазият ўзгаришига умид қиляпман. Биз бир оиламиз, ота-оналар эса ўз фарзандларининг бахти учун қарорлар чиқариши керак. Бу мутлақо жазо эмас. Болалар яхшироқ ўсиб-улғайишлари учун ота-оналар шундай йўл тутишади.

Қароримизни айнан шундай талқин қилиш тўғри бўлади. Бу вазиятни иложи борича тезроқ ҳал этишимизга умид қиламан, ахир Икарди – яхши йигит, у «Интер»га кўп меҳнати сингган, жамоага ҳали кўп нарса бера олади.

Ҳозир тиззасида муаммо бор. Имкон қадар тезроқ соғайиб, сафга қайтишидан умидвормиз», – деган Мароттанинг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Corriere dello Sport хабарига кўра, клуб президенти Стивен Жанг 22 март, жума куни аргентиналик ҳужумчи билан учрашиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Интер» ва Икарди ўртасидаги зиддият сабаби маълум қилинган, шунингдек у бошқа ҳеч қачон бу клуб сафида ўйнамаслиги мумкинлиги айтилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз