Узбек O'zbek
Ўзбекистон–Уругвай ўйинида Суареснинг иштирок этмаслиги аниқ бўлди
Душанба, 18 Март
5119

«Барселона» ҳужумчи Луис Суареснинг жароҳати тўғрисида расмий ахборот берди. У кеча Ла Лиганинг «Бетис» билан ўйини охирида шикастланганди.

Бугун бўлиб ўтган тиббий текширувлар Суареснинг ўнг оёғи тўпиқ пайлари чўзилганини аниқлаган. Эндиликда у 10-15 кун майдонга туша олмайди, тикланиш жараёнини «Барселона» шифокорлари назоратида ўтказади.

Шу тариқа Луис Уругвай терма жамоасининг бугундан Хитойда бошланаётган йиғинида иштирок эта олмайдиган бўлди. Жамоа «China Cup» халқаро турнирининг ярим финалида Ўзбекистон миллий термасига қарши майдонга тушади, ўйин 22 март, жума кунига белгиланган.

Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида мезбон Хитой ва Таиланд термалари тўқнаш келишади. 25 март куни учинчи ўрин учун баҳс ва финал ўйини бўлиб ўтиши белгиланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз