Узбек O'zbek
УЕФА Роналду устидан интизомий иш қўзғади
Душанба, 18 Март
12984

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ 1/8 финалининг «Атлетико»га қарши жавоб ўйинидаги (3:0) голларидан бирини нишонлаш вақтидаги хатти-ҳаракатлари учун УЕФА томонидан санкцияга дуч келиши мумкин.

УЕФА матбуот хизматининг маълум қилишича, ташкилот португалиялик футболчига нисбатан интизомий иш қўзғаган. Тегишли қўмитанинг бу борадаги қарори 21 мартда маълум қилинади.

УЕФАнинг айни масалага эътибор қаратиши ҳақида ОАВ аввалроқ хабар топган эди. Матбуотдаги маълумотларга қараганда, Роналду жаримага тортилиши ва/ёки ЕЧЛда бир ўйиндан учта ўйингача четлатиши мумкин.

Бу ҳолатда Криштиану «Аякс»га қарши чорак финал ўйинларини ўтказиб юборишга мажбур бўлиши эҳтимоли бор. «Юве» кеча унинг иштирокисиз кечган «Женоа»га қарши А Серия баҳсида мавсумдаги илк мағлубиятини тан олганди – 0:2.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеонега нимчорак финалнинг ғалаба билан якунланган дастлабки ўйинида (2:0) шунга ўхшаш ҳаракати учун 20 минг евро жарима солинганди.

Туринликлар чорак финални 10 апрель куни Амстердамда бошлаб, 16 апрелда ўз майдонларида якунлашади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз