Узбек O'zbek
Балотелли «ПСЖ»га қарши ўйинда Рэшфорднинг футболкасини кийиб тушди
Душанба, 18 Март
13967

«Марсель» ҳужумчиси Марио Балотелли Франция чемпионатининг 29-туридаги «ПСЖ»га қарши ўйинда (1:3) провокацион ҳаракатларни режалаштирган, деб хабар бермоқда Get French Football News мамлакатнинг Canal+ телеканалига таянган ҳолда.

Манба маълумотига кўра, марселликлар ҳужумчиси кечаги учрашувда ўз футболкаси ичидан «МЮ» ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг формасини ҳам кийиб олган ҳолда майдонга тушган ва гол уриб, ана шу либосни намойиш қилган ҳолда нишонлашни мўлжаллаган. Шу тариқа у «ПСЖ»га Рэшфорднинг баҳсли пенальтидан киритган тўпи ва бунинг натижасида клуб ЕЧЛдан чиқиб кетганини эслатиб, рақибнинг бу жароҳатига туз сепишни истаган.

Балотелли бу ниятига ета олмади, чунки Париждаги ўйинда унга гол уриш насиб этгани йўқ. 28 ёшли итальян 62-дақиқада ўз ўрнини дарвозабон Йоанн Пелега бўшатиб берди. Меҳмонларнинг асосий посбони Стив Манданданинг қизил карточка олиши бунга сабаб бўлди.

Маълумот учун, январда «Ницца»дан «Марсель»га ўтган Марио бу мавсум Франция чемпионатида 18та ўйин ўтказиб (16тасида асосий таркибда тушган), 5та гол ва 1та ассист муаллифи бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз