Узбек O'zbek
Зидан Иско ва Марселони таркибга қайтаради
Шанба, 16 Март
5074

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига 28-туридан ўрин олган «Сельта»га қарши ўйиндан олдин, футболчиларининг ҳолати тўғрисида маълумот берди.

«Иско ва Марсело майдонга тушишга тайёр. Марсело кам ўйнади, бу тўғри, аммо у профессионал ва мавсум давомида яхши ҳаракат қилди. Биз олдинги мураббийнинг ишларини ҳурмат қилишимиз лозим. 

Бэйлнинг бу мавсумдаги ўйинига баҳо бермоқчи эмасман, аммо қолган 11та ўйинда ундан умидворман.  

Ҳозир мавсумни яхши якунлашга эътибор қаратяпман ва келажакда клубни қайси футболчилар тарк этиши ёки кимлар келиши менга қизиқ эмас», - деб Зидан сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз