Узбек O'zbek
«Зенит» мухлислари туфайли жаримага тортилиши мумкин
Шанба, 16 Март
846

УЕФА ўз расмий сайти орқали «Зенит»га қарши иш очилганини маълум қилди. Иш Европа Лигаси 1/8 финали жавоб учрашувлари доирасида «Вильярреал»га қарши баҳсда кузатилган ҳолат бўйича қўзғатилган.

15 март куни Вильярреалда бўлиб ўтган ўйин мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган, натижада ҳар икки ўйинни бой берган «Зенит» ЕЧЛни тарк этганди.

Ушбу баҳсда Санкт-Петербург клуби мухлислари томонидан УЕФА Интизом кодексининг 16-моддаси 2-бандида кўрсатилган қоидабузарлик («Бузғунчилик») содир этилгани гумон қилинмоқда. Бу борада қўмита қарори бугун, 16 март куни қабул қилинади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз