Узбек O'zbek
«Севилья» президенти Мончи билан музокаралар ҳақида маълум қилди
Шанба, 16 Март
1414

«Севилья» президенти Хосе Кастро клуб раҳбариятида ўзгаришлар бўлишини маълум қилиб, жамоага собиқ спорт директори Мончи қайтиши мумкинлигига ишора қилди, деб хабар тарқатилди италиялик журналист Жанлука Ди Марционинг сайтида.

Президентнинг сўзларига кўра, Хоакин Капаррос спорт директори лавозимидан озод этилган (у кеча Пабло Мачин ўрнига бош мураббий этиб тайинланган эди).

«Бу вазифани бажаришни энг яхши мутахассисга топширмоқчимиз, энг яхши спорт директори эса – Мончидир. Аллақачон у билан музокаралар ўтказдик ва таассуротларимиз анча ижобий. Мончи билан суҳбатларимиз жуда яхши ўтди», – деган Кастро.

Эслатиб ўтамиз, 50 ёшли Мончи муқаддам «Севилья»да 17 йил (2000-2017) спорт директори бўлиб ишлаган. У ўтган ҳафта «Рома»дан истеъфога чиқарилгач, Лондоннинг «Арсенал»и билан музокара бошлагани хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз