Узбек O'zbek
«Монако» «Лилль»ни мағлуб этди, «Боруссия М» яна очко йўқотди
Шанба, 16 Март
2803

Жума оқшомидан Европанинг бир қатор миллий биринчиликларида навбатдаги тур ўйинларига старт берилди.

Бундеслигада 3-ўринда бораётган «Боруссия М» бу турда ҳам очко йўқотди –менхенгладбахликлар ўз майдонларида «Фрайбург»ни енга олишмади – 1:1. Пруссияликлар охирги 6та ўйинда фақат бир маротаба ғалаба қозониб, учта ўйинда ютқазишди; иккита баҳсда 1:1 ҳисобини қайд этишди. Жамоа кечаги дуранг ҳисобига «Лейпциг»ни бир очкога ортда қолдириб, 3-ўринда турибди. «Фрайбург» эса 11-поғонада бормоқда.

А Серияда ўртамиёна поғоналардаги «Кальяри» ва «Фиорентина» ўртасидаги баҳс «Кальяри»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Мезбонлар ҳужумчиси Федерико Кьеза 88-дақиқада ғалаба голи муаллифи бўлди.

Ла Лигада охирги учта ўйиндан буён ғалаба қозона олмай келаётган клублар ўртасидаги «Реал Сосьедад»-«Леванте» ўйини дуранг билан якун топди – 1:1. Натижада «Реал Сосьедад» 9-ўринга кўтарилган бўлса, «Леванте» 15-поғонада қоладиган бўлди.

Франция биринчи дивизионида ҳам навбатдаги турнинг илк баҳси – «Ницца» ва «Тулуза» учрашуви 1:1 ҳисоби билан тугади. Куннинг иккинчи ўйинида 2-ўриндаги «Лилль» «Монако»га ютқазди – 0:1. «Монако»нинг ягона голи 90-дақиқада бразилиялик Карлос Винисиус томонидан урилди. Бу ўйин 22 ёшли марказий ҳужумчи учун асосий таркибдаги илк ўйини эди.

Ушбу натижадан сўнг «Лилль» ва ундан иккита ўйин кам ўтказган «ПСЖ» ўртасидаги фарқ 17 очколигича қолди. «Монако» эса мағлубиятсиз сериясини давом эттириб (7 ўйин – 4 ғалаба, 3 дуранг), 16-ўринга кўтарилиб олди.

Германия чемпионати, 26-тур
Боруссия М – Фрайбург 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 0:1 – 10 Грифо, 1:1 – 16 Плеа.

Италия чемпионати, 28-тур
Кальяри – Фиорентина 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 52 Жоао Педро, 2:0 – 66 Чеппителли, 2:1 – 88 Кьеза.

Испания чемпионати, 28-тур
Реал Сосьедад – Леванте 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 26 Янузай, 1:1 – 79 Майораль.

Франция чемпионати, 29-тур
Ницца – Тулуза 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 20 Сипрьен, 1:1 – 88 Мубеле.

Лилль – Монако 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 90 Винисиус.

Россия чемпионати, 20-тур
Анжи – Крылья Советов 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 28 Канунников, 0:2 – 88, пенальти Шейдаев.
Четлатиш: Иванченко (90+3).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз