Узбек O'zbek
Клублар ўн нафардан кўпроқ футболчисини ижарага бериши тақиқланади - Аньелли
Шанба, 16 Март
1864

ФИФА клуб томонидан футболчиларнинг ижарага берилишига доир қоидаларга ўзгартириш киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақдаги хабарларни «Ювентус» президенти Андреа Аньелли тасдиқлади.

«ФИФА ижарага берилиши мумкин бўлган футболчилар сонини чеклаш орқали тизимни тартибга солади. Шунда ҳар бир клуб ўн нафаргача футболчисини ижарага бериши мумкин бўлади», – деган Аньеллининг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европада футболчиларини энг кўп ижарага берувчи клублар маълум қилинганди. Биринчи ўринда «Аталанта» (76 футболчи), иккинчида эса «Ювентус» (47) қайд этилган. Учинчи ўринни 41 нафардан футболчисини ижарага қўйиб юборган «Челси» ва «Женоа» клублари банд этган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз