Узбек O'zbek
Жаҳондаги энг машҳур спортчи аниқланди
Шанба, 16 Март
1217

Американинг ESPN телеканали жаҳоннинг энг машҳур спортчисини аниқлашга уриниб кўрди.

Бунда спортчилар номи билан Google'га берилган қидирув мурожаатлари сони, Forbes тақдим этган молиявий шартномалари қиймати ва ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони асосий баҳолаш мезонларлари сифатида танлаб олинган.

Якуний натижаларга асосан, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду жаҳоннинг энг машҳур спортчиси экани аниқланди. Иккинчи ўринни «Лос-Анжелес Лекерс» баскетбол клуби форварди Леброн Жеймс эгаллаган бўлса, учинчи поғонани «Барселона» сардори Лионель Месси банд этган.

Жаҳоннинг энг машҳур 20 спортчиси:
1. Криштиану Роналду (футбол)
2. Леброн Жеймс (баскетбол)
3. Лионель Месси (футбол)
4. Неймар (футбол)
5. Конор Макгрегор – ММА;
6. Рожер Федерер (теннис);
7. Вират Кохли (крикет);
8. Рафаэль Надаль (теннис);
9. Стефен Карри (баскетбол);
10. Тайгер Вудс (гольф).
11. Кевин Дурант (баскетбол)
12. Поль Погба (футбол)
13. Маҳендра Сингҳ Дони (крикет)
14. Килиан Мбаппе (футбол)
15. Ҳабиб Нурмагомедов (MMA)
16. Антуан Гризманн (футбол)
17. Серена Уильямс (теннис)
18. Ювраж Сингҳ (крикет)
19. Месут Ўзил (футбол)
20. Новак Жокович (теннис)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз