Узбек O'zbek
Италия терма жамоаси йиғинига 11 нафар ҳужумчи чақирилди
Шанба, 16 Март
6159

Италия терма жамоасининг Евро-2020 саралаши доирасидаги Финляндия ва Лихтенштейнга қарши ўйинлар олдидан йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати маълум бўлди.

Рўйхатдан «Сампдория»нинг 36 ёшли ҳужумчиси Фабио Квальярелла ҳам ўрин олган. У айни пайтда А Серия тўпурарлари рўйхатида 20та гол билан пешқадамлик қилмоқда. У 28та ўйинда, шунингдек, 6та голга ассистентлик ҳам қилган.

Шу билан бирга, бош мураббий Роберто Манчини «Ювентус»нинг 19 ёшли ҳужумчиси Мойзе Кинни ҳам таркибга жалб этган.

Дарвозабонлар: Жанлуиджи Доннарумма («Милан»), Сальваторе Сиригу («Торино»), Алессио Краньо («Кальяри»), Маттиа Перин («Ювентус»);
Ҳимоячилар: Жорджо Кьеллини, Леонардо Спинаццола, Леонардо Бонуччи (барчаси – «Ювентус»), Кристиано Бираги («Фиорентина»), Кристиано Пиччини («Валенсия»), Жанлука Манчини («Аталанта»), Алессандро Флоренци («Рома»), Армандо Иццо («Торино»), Алессио Романьоли («Милан»);
Яримҳимоячилар: Николо Барелла («Кальяри»), Брайан Кристанте, Лоренцо Пеллегрини, Николо Дзаньоло (барчаси – «Рома»), Стефано Сенси («Сассуоло»), Жоржиньо Фрелло («Челси»), Марко Вератти («ПСЖ»);
Ҳужумчилар: Доменико Берарди («Сассуоло»), Федерико Бернардески, Мойзе Кин (иккаласи – «Ювентус»), Федерико Кьеза («Фиорентина»), Стефан Ал-Шаарави («Рома»), Кевин Лазанья («Удинезе»), Маттео Политано («Интер»), Фабио Квальярелла («Сампдория»), Винченцо Грифо («Фрайбург»), Чиро Иммобиле («Лацио»), Леонардо Паволетти («Кальяри»).

«Скуадра адзурра» 23 март куни Финляндия, 26 мартда Лихтенштейн терма жамоаларини қабул қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз