Узбек O'zbek
Фото: Уругвай Ўзбекистонга қарши ўйинни янги дизайндаги либосда ўтказади
Шанба, 16 Март
6575

Puma компанияси твиттердаги расмий саҳифасида Уругвай терма жамоасининг янги кўринишдаги либосларини тақдим этди.

Қайд этилишича, Уругвай 2019 йилни шу дизайндаги либосларда ўтказади. Хусусан, жамоа март ойидаги ФИФА кунларида Хитойда ўтадиган «China Cup» турнирида ҳам шу экипировкадан фойдаланади.

Уругвайликлар янги дизайндаги либосда илк ўйинини «China Cup» яримфиналида Ўзбекистон термасига қарши ўтказади. Учрашув 22 март куни Наннинг шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон рамзий мезбон сифатида қайд этилган.

Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида мезбон Хитой ва Таиланд термалари тўқнаш келишади. 25 март куни учинчи ўрин учун баҳс ва финал ўйини бўлиб ўтиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар Уругвай ва Ўзбекистон терма жамоаларининг Хитойдаги турнирга жалб этилган футболчилари рўйхати маълум бўлиб улгурган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз