Узбек O'zbek
Сарри: «Европа Лигаси финалида «Наполи»га дуч келишимизни истардим»
Жума, 15 Март
1640

«Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри Европа Лигасининг 1/8 финалидаги «Динамо»га қарши ўйиндан кейин (5:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйинни шиддат билан бошладик, илк дақиқаларданоқ гол уришга эришдик. Натижада рақиб қийин аҳволда қолди. Биринчи бўлимни жуда зўр ўтказдик. Танаффусдан кейин хотиржамлик билан керакли натижани қайд этдик. 90 дақиқа жуда сифатли ўйин кўрсатдик.

Жиру? У майдонда энг яхшилардан бўлди. Охирги вақтларда унинг майдонга чиқиши жамоа фойдасига ишламоқда. Мавсумдаги 9-голини урди. Ҳет-трикка эришганидан унинг ўзи учун хурсандман.

«Наполи»? Уларга қарши финалда ўйнашни афзал кўрган бўлардим. Биринчидан, ана шунда иккала жамоа ҳам финалга қадар етиб борган бўларди. Иккинчидан эса «Наполи» учун қувонган бўлардим. Неаполь билан мен кўп нарсалар боғлаб туради, шу боисдан бу шаҳарда ўйин ўтказиш мен учун қийин бўларди», – деган Саррининг сўзларини келтирди клуб расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис «Челси»га келгунга қадар 2015-2018 йилларда «Наполи»ни бошқарган, ундан сўнг неаполликларга Карло Анчелотти бош мураббий этиб тайинланганди.

Европа Лигаси 1/4 финали жуфтликлари бугун Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланадиган қуръа маросимида аниқланади. Босқич учрашувлари 11 ва 18 апрель кунларига белгиланган. Финал ўйини 29 майда Бокуда бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз