Узбек O'zbek
«МЮ» афсонаси: «Барселона «МЮ» учун чакки жой эмас»
Жума, 15 Март
10146

УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финалига қуръа ташланди. Кўпчилик «Барселона» - «Манчестер Юнайтед» жуфтлигини чорак финалнинг марказий қарама-қаршилиги деб эътироф этмоқда. Бу ҳақда футболчилар қандай фикрда?

«МЮ»нинг собиқ футболчиси, клуб билан 1999 йилги Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган дарвозабон Петер Шмейхель ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бу ҳақда пост қолдирди:

«Барселона «МЮ» учун чакки жой эмас»,- деб ёзди даниялик посбон ўзининг твиттердаги саҳифасида. Шмейхель бу билан 1999 йилги Чемпионлар Лигаси финалига ишора қилди. Ўшанда «МЮ» қўшимча дақиқаларда супер камбэк қилган ва «Бавария»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. 1999 йилги афсонавий финал ўйини эса айнан Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида ўтказилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз