Узбек O'zbek
Моуриньо: «ЕЧЛ чорак финалида инглиз клублари ўзаро тўқнаш келишини истаган бўлардим»
Жума, 15 Март
18335

«МЮ»нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо бугун бўлиб ўтадиган ЕЧЛ 1/4 финалига қуръа олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи навбатда инглиз клубларининг ўзаро ўйинларини кўришни истардим. Масалан, «МЮ» «Сити» билан, «Тоттенҳэм» эса «Ливерпуль» билан тушса, ҳақиқатда фантастик ўйинлар бўларди. Иккинчидан эса «Аякс» ва «Порту» ўзаро рўбарў келишини хоҳлаган бўлардим. Кейинги босқичга чиқиш ҳам нидерланд, ҳам португал клуби учун катта аҳамият касб этган бўларди.

«Ювентус»-«Барселона» жуфтлиги бўлишини истамасдим, бу жамоаларнинг тўқнашуви турнирнинг кейинги босқичларига ярашади», – деган Моуриньонинг фикрларини келтирди «RT на русском».

Эслатиб ўтамиз, чорак финал қуръаси Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади. Унда «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Тоттенҳэм», «Ювентус», «Барселона», «Порту» ва «Аякс» клублари ўз рақибларини билиб олишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз