Узбек O'zbek
«Манчестер Сити» еврокубокларда инглиз клублари тўсиғидан ўтолмаган
Жума, 15 Март
4684

«Манчестер Сити» Чемпионлар Лигаси чоракфиналида «Тоттенҳэм» билан беллашади.

Бу «Сити» учун яхши қуръа бўлмаслиги мумкин. Чунки «шаҳарликлар» еврокубокларда инглиз клублари билан 4 марта ўйнаб, барчасида мағлубиятга учраган, деб хабар беради Opta.

Хусусан, Кубок эгалари Кубоги 1970/71 мавсуми яримфиналида «Манчестер Сити» икки марта «Челси»га (0:1, 0:1), Чемпионлар Лигаси 2017/18 мавсуми чоракфиналида икки марта «Ливерпуль»га (0:3, 1:2) ютқазган.

«Манчестер Сити» ва «Тоттенҳэм» ўртасидаги ўйинлар 9 апрель ва 16 апрель кунлари ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз