Узбек O'zbek
Иско: «Зидан қайтди, энди бирлашишимиз керак»
Жума, 15 Март
6489

«Реал» яримҳимоячиси Иско бош мураббий лавозимига Зинедин Зиданнинг қайтиши тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«У клуб учун ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида нималар қилгани ҳаммага аён. Бу – ҳаммамиз учун яхши янгилик, чунки у «Реал»ни чин кўнгилдан яхши кўради. У яна бизни ғалабалар сари бошлаб боришига умид қиламан. Ҳозир жамоа руҳиятини ўзгартириш зарур, биз бирлашишимиз керак», – деган Искодан иқтибос келтирди Marca.

Маълумот учун, «қаймоқранглилар» бошқарувига қайтган Зидан илк ўйинни эртага «Сантьяго Бернабеу»да «Селта»га қарши ўтказади. Жамоа айни пайтда Ла Лигада 51 очко билан 3-ўринда бормоқда. Ундан олдинги «Атлетико» ва «Барселона»да мос равишда 56 ва 63 очко мавжуд.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз