Узбек O'zbek
Европа лигаси. "Челси" 8 гол билан чоракфиналга чиқди, "Краснодар" 93-дақиқада гол ўтказиб, мусобақани тарк этди
Жума, 15 Март
8361

Европа лигаси 1/8 финали жавоб ўйинлари доирасида навбатдаги учрашувлар ўтказилди. 

Илк ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган "Челси" "Динамо Киев" майдонида ҳам ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди – 0:5.

"Краснодар" эса ўз майдонида "Валенсия"ни қабул қилиб, 93-дақиқада гол ўтказиб юборилган гол эвазига, мусобақани тарк этди – 1:1. Жамоалар ўртасидаги илк учрашув "Валенсия"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. 

"Ред Булл" эса ўз майдонида "Наполи"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Илк учрашувда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган "Наполи" икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга йўл олди. 

Динамо Киев – Челси 0:5
Голлар: 0:1 – 5 Жиру, 0:2 – 33 Жиру, 0:3 – 45 Алонсо, 0:4 – 59 Жиру, 0:5 – 78 Хадсон-Одои.
Илк учрашув: 0:3.

Краснодар – Валенсия 1:1
Голлар: 1:0 – 85 Сулейманов, 1:1 – 90 Гедеш.
Илк учрашув: 1:2

Ред Булл – Наполи 3:1
Голлар: 0:1 – 14 Милик, 1:1 – 25 Дабур, 2:1 – 65 Гульбрандсен, 3:1 – 90 Ляйтгеб.
Илк учрашув: 0:3.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз