Узбек O'zbek
ЕЧЛ. Роналду ва Месси фақат финалда тўқнаш келиши мумкин
Жума, 15 Март
7509

Швейцариянинг Ньон шаҳрида УЕФА Чемпионлар Лигасининг чорак финалига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Чорак финал жуфтликлари аниқ бўлгач, ярим финалда қайси жуфтлик вакиллари тўқнаш келишлари ҳам аниқ бўлди. Қуйида шу ва Чемпионлар Лигаси қуръаси ҳақидаги бошқа маълумотларни келтирамиз.

Аввало ўйинларнинг қачон ўтказилиши ҳақида. Чорак финалнинг биринчи ўйинлари 9-10 апрель кунлари ўтказилади. Жавоб ўйинлари эса 16-17 апрель кунлари. Ҳозирча қайси ўйинлар қайси санада ўтказилиши тасдиқланмаган. Лекин биринчи ўйинлар аниқ 9-10 апрель кунлари бўлади.

Месси ва Роналду фақат финалда тўқнашиши мумкин

Чорак финалга қуръа ташлангач, ярим финалда кимлар ўйнашига ҳам ойдинлик киритилди. Унга кўра, қуйидаги жуфтлик ғолиблари ярим финалда бир-бирларига тўқнаш келишади:
«Тоттенҳэм»/«Манчестер Сити» – «Аякс»/«Ювентус»
«МЮ»/«Барселона» – «Ливерпуль»/«Порту».

Ярим финал ўйинлари 30 апрель-1 май ҳамда 7-8 май кунлари ўтказилади. Дунёнинг энг кучли икки футболчиси Лионель Месси ҳамда Криштиану Роналдулар фақат финалда тўқнаш келишлари мумкинлигини ҳам таъкидлаш керак.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз