Узбек O'zbek
Бугун Европа Лигаси чоракфиналига қуръа ташланади 
Жума, 15 Март
3269

Бугун, 15 март куни Ньон шаҳридаги УЕФА қароргоҳида Европа Лигаси 1/4 финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Тадбир соат 17:00да бошланади. Унда «Арсенал», «Челси», «Валенсия», «Вильярреал», «Наполи», «Айнтрахт», «Бенфика» ва «Славия» клублари иштирок этади.

Жамоалар ҳеч қандай саватчаларга ажратилмайди. Бир мамлакат вакиллари ҳам ўзаро тўқнаш келиши мумкин. Қуръа давомида яримфинал жуфтликлари ҳам аниқлаб олинади.

Эслатиб ўтамиз, 1/4 финалнинг дастлабки ўйинлари 11 апрель, жавоб баҳслари 18 апрель кунлари, яримфиналлар 2 май ва 9 май кунлари ўтказилади. Финал 29 май куни Бокуда бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз