Узбек O'zbek
Бугун Чемпионлар Лигаси чоракфиналига қуръа ташланади
Жума, 15 Март
9944

Бугун, 15 март куни Ньон шаҳридаги УЕФА қароргоҳида Чемпионлар Лигаси 1/4 финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Тадбир соат 16:00да бошланади. Унда «Барселона», «Ювентус», «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Тоттенхэм», «Порту» ва «Аякс» клублари иштирок этади.

Жамоалар ҳеч қандай саватчаларга ажратилмайди. Бир мамлакат вакиллари ҳам ўзаро тўқнаш келиши мумкин. Қуръа давомида яримфинал жуфтликлари ҳам аниқлаб олинади.

Эслатиб ўтамиз, 1/4 финалнинг дастлабки ўйинлари 9-10 апрель, жавоб баҳслари 16-17 апрель кунлари, яримфиналлар 30 апрель - 1 май ва 7-8 май кунлари ўтказилади. Финал 1 июнь куни Мадридда бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз