Узбек O'zbek
«Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги илк ўйин Англияга кўчирилди
Жума, 15 Март
19527

УЕФА Чемпионлар Лигаси чоракфиналидан ўрин олган «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги дастлабки ўйиннинг ўтказилиш жойини ўзгартирди.

Қуръага кўра, «Барселона» илк ўйинни уйида ўтказиши, жавоб баҳси эса Манчестерда бўлиб ўтиши лозим эди. Бироқ, «Манчестер Сити» клубининг тақвими «Манчестер Юнайтед»ники билан мос келиб қолгани сабабли, «Юнайтед»нинг ўйини кўчирилди. Чунки ўтган йилги натижаларга кўра, «Манчестер Сити» мусобақа жадвалида улардан юқорида жойлашган эди.

Натижада, «Барселона» - «Манчестер Юнайтед» жуфтлигидаги дастлабки ўйин Англияда, жавоб баҳси Испанияда ўтказилади. «Тоттенҳэм» - «Манчестер Сити» жуфтлиги ўйинлари ўзгаришсиз қолади: дастлабки ўйин Лондонда, жавоб баҳси Манчестерда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз