Узбек O'zbek
«Барселона» Луис Суарес ўрнига бошқа ҳужумчини топди
Жума, 15 Март
16464

«Барселона» мавсум якунланганидан сўнг, «Сельта» ҳужумчиси Макси Гомесни қўлга киритишни режалаштирмоқда.

Уругвай терма жамоасининг 22 ёшли футболчиси каталонияликларнинг асосий трансфер мақсади бўлиб турибди.

«Луис Суарес 22 ёш пайтида Гомесдан яхши ўйнамаган», – деб «Барселона» клубидаги манбаси сўзларини келтирмоқда Cadena SER.

Макси Гомеснинг шартномасида белгиланган товон пули 50 миллион еврога тенг. Агар «Сельта» Ла Лигани тарк этса (жамоа ҳозир 18-ўринни эгаллаб турибди), бу қиймат 2 баробар пасаяди.

Жорий мавсумда Гомес Ла Лигада 24та ўйин ўтказиб, 9та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз