Узбек O'zbek
Англия клублари сўнгги 48 йиллик натижани такрорлади
Жума, 15 Март
3595

Англиянинг «Челси» ва «Арсенал» клублари мос равишда «Динамо» (икки ўйин натижасига кўра 8:0) ва «Ренн»ни (4:3) мағлуб этиб, Европа Лигаси чоракфиналига йўл олишди.

Аввалроқ, «Тоттенҳэм», «Ливерпуль» ва Манчестер шаҳрининг 2та клуби Чемпионлар Лигаси чоракфиналига чиқишган эди. 

Натижада, Англиянинг 6та клуби еврокубокларнинг чоракфинал босқичида ўйнайдиган бўлди. Сўнгги марта бундай ҳолат 48 йил олдин, 1970/71 мавсумида юз берган эди.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси чоракфиналининг қуръаси 15 март куни ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз