Узбек O'zbek
«Зенит» ўз онлайн каналини ишга туширди
Пайшанба, 14 Март
741

Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби Z+ деб номланган янги онлайн канални ишга туширди. Унда питерликларнинг Россия Премьер-Лигасидаги барча ўйинлари трансляция қилинади.

Биринчи бўлиб 17 март куни Москвада ўтказиладиган «Спартак» клубига қарши баҳс намойиш этилади.

Ўйинлардан ташқари мухлислар машҳур блогерлар ва спорт экспертлари иштирокидаги шоулар, жамоа қароргоҳидан олинган эксклюзив репортажларни томоша қилишлари мумкин бўлади.

«Спартак» клубига қарши ўйиндан олдин, Z+ шоуда «Ленинград» гуруҳи хонандаси Сергей Шнуров ва дизайнер Артемий Лебедев иштирок этади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз