Узбек O'zbek
«Ўз уйимизда «Атлетико»ни яксон этамиз». Эвра Роналду билан WhatsApp'даги суҳбатини эълон қилди
Пайшанба, 14 Март
13073

Франциялик ҳимоячи Патрис Эвра «Ювентус»нинг ЕЧЛ 1/8 финалида «Атлетико»га қарши жавоб ўйини олдидан жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду билан WhatsApp’даги мулоқоти акс этган скриншотни Instagram эккаунтига жойлади.

«Укажон, Чемпионлар лигасида камбэк қилишингга ишонаман! Сенга ҳеч қачон шубҳам бўлмаган. Сен ёки «Ювентус» ҳар сафар ютқазганда мени еб юборишади», – деб ёзган Эвра Роналдуга.

Криштианунинг жавоби шундай бўлган: «Биламан. [Кейинги босқичга] албатта чиқамиз. Ўз уйимизда уларни яксон этамиз».

Роналдунинг бу сўзларига Эвра: «Тўппа-тўғри айтасан! Viva Роналду!» – дея муносабат билдирган. Шундан сўнг ҳужумчи жилмайиб тушган суратини юборган.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Behind the scenes... these are messages between me and @cristiano 5 days before the massive comeback!!! This just shows you the confidence, the anger, the determination from the best player in the world 🌎 we should thank cricri mummy and daddy and of course god 🙏🏼for giving to us that nice man and unbelievable player. Every big occasion with big pressure my brother always proves he is the man !!! Soo please don’t be jealous I just wanna share and if you don’t agree I can’t do anything for you ...enjoy your life but you have to recognise he is simply the best of the best and don’t try to tap the screen for his number 😂😂😂 #ilovethisgame #positive4evra @juventus #finoalafine #world #bestplayer

A post shared by Patrice Evra (@patrice.evra) on

Французнинг қайд этишича, суҳбат Туриндаги баҳсдан 5 кун олдин бўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, «Юве» ўз уйида «Атлетико»га жавобсиз учта тўп киритди ва дастлабки ўйиндаги 0:2 ҳисобидаги мағлубиятига қарамай, чорак финалга йўл олди. Учала голга ҳам португалиялик юлдуз муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз