Узбек O'zbek
Учта Эл-класикони бошқарган собиқ ҳакам: «Суареснинг ўзи фол ишлатди»
Пайшанба, 14 Март
4450

Собиқ ФИФА рефериси Эдуардо Итурральде ЕЧЛ 1/8 финалининг «Барселона»–«Лион» ўйинида белгиланган пенальтига муносабат билдирди.

Баҳсли вазиятда меҳмонлар ҳимоячиси Жейсон Денайер подкат билан Луис Суаресдан тўпни олиб қўйишга уринган, аммо контактдан сўнг уругвайлик ҳужумчи газонга йиқилиб тушганди.  Натижада белгиланган пенальтини Лионель Месси 16-дақиқада аниқ ижро этиб, ҳисобни очди.

«Мен буни пенальти деб ҳисобламайман, чунки бу ерда Суареснинг ўзи ҳимоячининг оёғини босиб олиб, фол ишлатди», – деган Итурральдедан иқтибос келтирмоқда AS.

Маълумот учун, испаниялик ушбу рефери фаолияти давомида мамлакатнинг энг йирик тўқнашуви – «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги 3та ўйинни бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, кечаги ўйиндан сўнг Суареснинг ўзи вазиятга қуйидагича изоҳ берганди: «Менимча, уни тасодифан босиб олдим ва дарҳол мувозанатни йўқотдим... Пенальтини эса ҳакам белгилади».

Ўйинни польшалик  Шимон Марчиняк бошқариб борди. Француз нашрларининг ёзишича, у ва VAR бригадаси техник муаммо юзага келгани туфайли «Лион» жарима майдонида нима бўлганини аниқ таҳлил қила олмаган.

Image

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз