Узбек O'zbek
Суарес «шўнғиди», VAR ёрдам бермади. Французлар УЕФАдан изоҳ кутмоқда
Пайшанба, 14 Март
8885

Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида «Барселона» ва «Лион» ўртасидаги ўйинда (5:1) УЕФА президенти Александр Чеферин қўрққан ҳодиса содир бўлди. У аввалбошдан ЕЧЛда видеотакрорларни жорий этишни истамаганди. Бу тизим эса турнирнинг плей-оффдаги деярли ҳар ўйинида можарога сабаб бўлмоқда.

Ҳозирда учрашув бош ҳаками Шимон Марчинякнинг қарорини муҳокама қилиш тўхтамаяпти. Кимдир бош ҳакам ҳам, видеоҳакам Павел Рачковски ҳам хато қилгани, видеоҳакам ёрдамчиси Павел Гиль ҳам уларга ёрдам бермаганини айтмоқда. Француз нашрларида тарқалган хабарга кўра эса, техник муаммо юзага келган ҳамда VAR ва ҳакам «Лион» жарима майдонида нима бўлганини аниқ таҳлил қилиши имкони бўлмаган.

Гап шундаки, ўйиннинг 16-дақиқаси ўтиб бораётган маҳалда «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес рақиб жарима майдонида Жейсон Денайер билан контактдан кейин чиройли йиқилди. Бу вазиятда унинг ўзи рақиб ҳимоячисининг оёғини босиб олганди, ўйиндан кейин унинг ўзи ҳам буни тасдиқлади. Марчиняк французлар футболчиси фол ишлатди, деб топди ва 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Унинг қарорига видеорефери Рачковски ҳам қўшилди - у бу вазиятда ҳакамнинг қарорида хато кўрмади ҳамда унга экрандаги такрорий лавҳани кўриб чиқишни таклиф этмади. Ёки юқорида айтилганидек техник сабаб туфайли видеоёзувни кўрсатишнинг имкони бўлмаган.

Натижада «Барселона» ҳисобни очди, Лионель Месси «паненка» зарбасини ижро этиб, тўпни дарвозага чиройли тарзда жойлади.

«Менимча, уни тасодифан босиб олдим ва дарҳол мувозанатни йўқотдим... Аммо пенальти белгилаш қарорини ҳакам қабул қилади», дея вазиятга баҳо берди Суареснинг ўзи.

«Ҳакам менга ўз қарори тўғрилигига шубҳа қилмаётганини айтганди», деди ўйиндан кейин Денайер Суаресга фол ишлатмаганини таъкидлаб.

Франциядаги нуфузли L'Equipe нашри ўйин бош ҳаками Марчинякнинг ишига 10 балли тизимда 2 балл қўйди. Ҳа, француз журналистлари «Лион»нинг мағлубиятидан аламзада, лекин улар мураббийнинг баҳосини жуда ҳам кўп тушириб юборишмаган.

Энди Европа судьялар корпуси раҳбари Роберто Розетти польшалик ҳакамлар ишига қандай изоҳ бераркан? Бунгача италиялик собиқ ҳакам Чемпионлар лигаси плей-оффида 3та ўйиндан кейин видеоҳакамларнинг қарорларига изоҳ бериб ўтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз