Узбек O'zbek
«Реал» Хамес ва Ковачич бўйича муҳим қарорни қабул қилди
Пайшанба, 14 Март
21175

«Реал» клуби яримҳимоячилар Хамес Родригес ва Матео Ковачич келажаги бўйича муҳим қарорни қабул қилишган. 

El Confidencial хабарига кўра, мос равишда «Бавария» билан «Челси»да ижарада тўп тепаётган футболчилар мадридликларга керак эмас ва сотиб юборилади. 

Клуб президенти Флорентино Перес Хамеснинг трансферидан 60 миллион евро, Ковачич трансферидан 50 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Бундан ташқари, «Реал» ижарага бериб юборилган Борха Майораль («Леванте»), Рауль де Томас («Райо Вальекано»), Лукас Силва («Крузейро») ва Мартин Эдегор («Витесс») хизматидан ҳам воз кечмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз