Узбек O'zbek
Мираброр Усмонов оғир аҳволда шифохонага ётқизилди, у айни вақтда реанимацияда
Пайшанба, 14 Март
5368

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг собиқ президенти, сенатор Мираброр Усмонов 12 март куни реанимация бўлимига ётқизилган. Бу маълумотни Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манба Kun.uz’га тасдиқлади.

71 ёшли Мираброр Усмонов ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ хасталик сабаб клиникага ётқизилган. Айни вақтда у беҳуш қолмоқда, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун кураш олиб боришмоқда.

Мираброр Усмонов 2005 йилдан буён Олий Мажлис Сенати аъзоси ҳисобланади. У 1990—1992 йилларда Ўзбекистон Савдо вазири, 1992—1994 йилларда «Ўзбексавдо» раиси, 1994—2005 йилларда бош вазир ўринбосари сифатида фаолият юритган.

У 2006—2017 йилларда Ўзбекистон Футбол Федерацияси президент бўлган, 2013—2017 йилларда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ҳисобланган.

Эслатиб ўтамиз, Мираброр Усмонов 1 март куни Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисининг биринчи кунида кўриниш берганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз