Узбек O'zbek
«Манчестер Юнайтед» афсонаси янги клубида атиги 1 ой ишлади
Пайшанба, 14 Март
7973

«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ яримҳимоячиси Пол Скоулз «Олдҳэм Атлетик» клуби бош мураббийи лавозимини тарк этди.

44 ёшли инглиз Лига 2 мусобақасида иштирок этаётган жамоа билан 1,5 йиллик шартномани имзолаган эди. Аммо уни атиги 1 ой давомида - 5та ўйинда бошқарди холос.

«Катта афсус билан маълум қиламанки, клубни тарк этишга қарор қилдим. Мен шартномам муддати тугагунга қадар ишламоқчи эдим. Аммо раҳбарият томонидан берилган ваъдалар бажарилмади. Бундай шароитда ишни давом эттира олмаслигимни тушундим», — деб Скоулз сўзларини келтирмоқда The Guardian.

«Олдҳэм Атлетик» мутахассиснинг қўли остида 2 марта дуранг ўйнаб, 3 марта ютқазди ва мусобақа жадвалида 24та жамоа ичида 14-ўринда бормоқда.

Скоулз 1993-2013 йилларда «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилган ва 499та ўйинда 107та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз