Узбек O'zbek
ЖЧ-2022 иштирокчилари сони оширилиши кутилмоқда
Пайшанба, 14 Март
3692

2022 йилда Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионати иштирокчилари сони 32тадан 48тага оширилиши кутилмоқда.

L’Equipe хабарига кўра, ФИФА шу йилнинг 6 июнь куни Парижда ўтказиладиган Конгрессда шу ҳақдаги қарорни қабул қилади.

ФИФА жаҳон чемпионати иштирокчилари сони оширилса, Қатар билан бирга турнир ўйинларини қабул қилиши мумкин бўлган 2та мамлакатни ҳам аниқлаб олган. Чунки, қўшимча 16та терма жамоа учун Қатарда мавжуд 8та стадиондан ташқари яна 2-4таси керак бўлади.

Шу туфайли, ФИФА БАА ва Саудия Арабистонидаги 3та, Кувайтдаги 2та, Уммон ва Баҳрайндаги 1тадан стадионни ўрганиб чиққан.

Аммо, БАА, Саудия Арабистони ва Баҳрайннинг Қатар билан сиёсий алоқалари ёмон экани инобатга олинса, фақат Кувайт ва Уммон варианти қолади. Бу ҳақда ЖЧ-2022 иштирокчилари сонини ошириш имкониятларини ўрганиб чиқаётган комиссия хулосасида келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилда Канада, АҚШ ва Мексикада ўтказиладиган жаҳон чемпионатида 48та терма жамоа иштирок этиши ҳақидаги қарор аввалроқ қабул қилинган эди. Унда иштирокчилар 3та терма жамоадан иборат 16та гуруҳга ажратилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз