Узбек O'zbek
ФИФА эртага Клублар ўртасидаги ЖЧнинг янги форматини тасдиқлаши мумкин
Пайшанба, 14 Март
2649

ФИФА Кенгаши эртага, 15 март куни клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг янги форматини тасдиқлаши мумкин, деб хабар бермоқда AP News.

Манба маълумотига кўра, янги форматдаги илк мусобақа 2021 йилнинг 17 июнидан 4 июлига қадар ўтказилиши режалаштирилмоқда. Турнир Конфедерациялар кубоги ўрнига бўлиб ўтади. Хабар қилинишича, ФИФА таркибидаги 6та конфедерациядан 5таси кенгайтирилган форматни маъқуллаган, аммо ҳозиргача УЕФА бунга розилигини билдирганича йўқ.

Янги қоидаларга асосан клублар мундиалида иштирокчи жамоалар сони 24тага оширилиши тахмин қилинмоқда. Европадан 8та, Жанубий Америкадан 6та клуб, Осиё, Африка ва Шимолий Америкадан эса 3тадан жамоа қатнашиши, битта клуб Океания вакили бўлиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз