Узбек O'zbek
Дембеле яна сафдан чиқди
Пайшанба, 14 Март
3834

«Барселона» вингери Усмон Дембеле ЕЧЛ нимчорак финали доирасида «Лион»га қарши ўйинда (5:1) олинган жароҳати бўйича тиббий кўрикдан ўтказилди.

Француз футболчисига чап сонидаги мушак тўқималари йиртилиши ташхиси қўйилган. Одатда бундай жароҳат туфайли футболчилар 3-4 ҳафтагача майдонга қайта олишмайди.

Бундан аввалроқ, «Барселона» шифокорлари Дембеледа «Лион» билан ўйинга қадар ҳам муаммо борлигини билишгани ҳақида хабарлар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз