Узбек O'zbek
Америка Кубоги 2020 формати ўзгартирилди ва мезбони маълум қилинди
Пайшанба, 14 Март
3031

Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) Аргентина ва Колумбияни 2020 йилда ўтказиладиган Америка Кубоги мезбони деб эълон қилди.

Ташкилотнинг АҚШда ўтказилган кенгашида шу ҳақдаги қарор қабул қилинган.

Аввалроқ, КОНМЕБОЛ турнирни Австралия ёки АҚШда ўтказишдан воз кечган эди.

2020 йилги мусобақада 12та терма жамоа иштирок этади ва улар 6тадан 2та гуруҳга ажратилади. Плей-офф ўйинлари бир мамлакат ҳудудида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги Америка Кубогини Бразилия қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз