Узбек O'zbek
Марадонанинг қадрдон клуби ўз стадионида Диегога бағишлаб дамлама туннель ўрнатди
Чоршанба, 13 Март
2604

Диего Марадонанинг қадрдон клуби «Архентинос Хуниорс» афсонавий футболчининг шарафига жуда катта дамлама туннелни ўрнатди.

Аргентина чемпионатидан ўрин олган «Архентинос Хуниорс» - «Велес Сарсфилд» ўйинидан олдин, футболчилар айнан шу туннель орқали майдонга тушиб келишди. Баҳсда ҳисоб очилмади.

Марадона 1976-1981 йилларда «Архентинос Хуниорс»да ўйнаган ва 166та беллашувда 116та гол урган. Айни пайтда у Мексиканинг «Дорадос» клубида бош мураббийлик қиляпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз