Узбек O'zbek
Зидан: Мен «Реал»ни ўзига муносиб ўринга қайтармоқчиман
Сешанба, 12 Март
13535

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан мадридликлар клуби сафига қайтишини изоҳлади. 

«Бу ҳамма учун алоҳида кун эканини биламан. Мен бу ерга қайтганимдан жуда хурсандман, энг асосийси шу. Мен «Реал»ни ўзи учун муносиб ўринга қайтариш учун ишлайман.

Бу катта масъулият. Мен жамоанинг биргина аъзосиман холос. 

Мен ғалабаларимизни унутганим йўқ, аммо ўтган мавсумдаги омадсизликни ҳам ишонганим йўқ. Биз Ла Лигада ғалаба қозонолмадик, Испания Кубогини ҳам эрта тарк этдик. Ҳа, биз Чемпионлар лигасида ғолиб бўлгандик, бу яхши. Аммо мен қандай клубдалигимни яхши ҳис қилиб турибман.

Бизда яна 11 ўйин бор. Вазифамиз – мавсумни яхши якунлаш. 

Мен «Реал»дан зарур вақтда кетгандим. Клубда ўзгаришлар даври келди, деб ҳисоблагандим.  

Менда турли таклифлар бўлди, аммо қайсидир бошқа клубга ўтишга эмас, шу клубга қайтишни истадим.

Охирги тўққиз ойни Мадридда ўтказдим ва дам олдим. Энди бу буюк клуб билан янги чақириқларга тайёрман», – деган Зидан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз