Узбек O'zbek
Видео: Ҳакам «Бока Хуниорс» футболчисига рабона учун сариқ карточка кўрсатди
Сешанба, 12 Март
4672

«Бока Хуниорс» ҳимоячиси Хулио Буффарини «Сан-Лоренсо»га қарши ўйинда (3:0) ноодатий тарзда огоҳлантирилди.

Ўйин ҳаками Факундо Тельо Буффаринига ушбу футболчи жамоаси 3:0 ҳисобида олдинда бораётган вақтда рабона финтини ишлатгани учун сариқ карточка кўрсатган.

Унинг бу ҳаракати рақиб футболчиларининг жаҳлини чиқарган ва улар финтёрга ташланишган.

«Мен мақтанчоқлик қилдим, «Сан-Лоренсо» футболчилари ва бу клуб мухлисларидан минг бор узр сўрайман. Мен бу вақтда рабона ишлатмаслигим керак эди. Буни кейинроқ англаб етдим», – деган Буффарини.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз