Узбек O'zbek
Шота Арвеладзе: «Бу ҳали бошланиши»
Сешанба, 12 Март
4988

ОЧЛнинг 2-тури доирасида «Пахтакор» ва «Ал Аҳлий» ўртасида кечган ва мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унинг иккинчи қисмида тошкентликлар жамоаси бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳамда ўйиндаги ягона гол муаллифи Марат Бикмаев иштирок этди.

 

«Пахтакор» бутун ўзбек халқи жамоаси ҳисобланади. Яхши кунлар бўлган, ёмон кунлар бўлган. Биз ҳозир амалга ошириш керак бўлган ишларни қиляпмиз. Бундан ҳам кўпроғини уддалашни истаймиз.

Чемпионлар лигаси жамоамиз муносиб бўлган турнир. Гуруҳимиз қийин, барча жамоалар кучли. «Ўлим гуруҳи».

Айтишим керакки, мухлисларимиз ҳам, футболчиларимиз ҳам ишончга эга. Ўйиндан аввал ўйинчиларда ишончни кўрдим. Буни майдонга кўчириш керак эди. Ғалаба учун ўйнадик ва ўйлайманки буни уддалай олдик. Биз яхшироқ ўйнадик, бизда вазиятлар кўпроқ бўлди ва биз ғалабага ҳақли эдик.

Ҳали ҳеч нарса якунланмади, ҳали бу бошланиши ҳам эмас. Бу шунчаки гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйин ва ниманидир нишонлашга ҳали эрта. Биз мавсумни Чемпионлар лигасидаги тўрт учрашув билан бошладик. Бу бизга руҳий ва жисмоний жиҳатдан яхши ёрдам беради. Ўзбекистон чемпионатига яхши кайфиятда кириб боряпмиз. Мавсумда ўзимиздан кутилган натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Биз ўтган йили ҳам яхши ўйнагандик, клуб сифатида ўсгандик. Клубда ўтган мавсумда ҳам яхши натижалар бўлганди. Бизда лига кучли, «Локомотив» кучли жамоа. Бизда «Навбаҳор» ва «Бунёдкор» каби жиддий қаршилик кўрсатадиган жамоалар бор.

Бу йил ҳам кўп нарса ўзгармади. Фарқи бу сафар бизга омад ҳам кулмоқда. Ўтган йили Қатардаги ўйинда ноҳақ пенальтидан гол ўтказгандик, бу йил эса Дубайдаги ўйинда Негредо бизга пенальтидан гол ура олмади.

Йигитлар ўсиб боришмоқда. Улар яқиндагина терма жамоада Японияга қарши тенг ўйнашди, 6 ой олдин жаҳон чемпионатида ўйнаган футболчилардан иборат клубга қарши Эронда тенгма-тенг ўйнадик. Биз ҳам шундай қила оламиз. Олдинга ҳаракатланиш лозим.

Биз энди бошладик. Келаси ўйинда бошқача ўйнармиз. Футболда ҳамиша келаси сафар энг муҳими. Вазиятлардан фойдалана олмадик, аммо келгуси гал ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин. Мавсум якунида биздан натижа талаб қилишингиз мумкин.

Биринчи учрашувда рақиб фаолроқ ўйнагандик, эронликлар кескинроқ ҳаракат қилишганди. Уларнинг услуби бошқачароқ. Мухлислардан ҳам билса бўлади. Эронда юз минггача мухлис келади.

Йигитлар яхши ўйнашди. Тўпни назорат қилдик, вазиятлар яратдик. Захирани кеч қилмадим, биз яхши ҳаракатландик, алмаштириш ўйинни бузиб қўйиш мумкин эди», дея мураббийнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Жамоанинг асосий ҳужумчиси Марат Бикмаев ҳам ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Бугун кучли жамоага қарши ўйнадик. Ғалаба қозониб, биз ҳам кучли эканимизни кўрсатдик. Бизни олдинга чорлаб турган ишқибозларга раҳмат айтаман. Улар кўпроқ бўлса, янада яхши ўйнаймиз. 

Ҳужумда биргина мен ўйнамаяпман. Черан билан ўрин алмаштириб, ўрнимизни тўлдириб ўйнамоқдамиз. Баъзан у менинг ўрнимга ўтиб ҳаракат қилмоқда», деган Марат Бикмаев.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз