Узбек O'zbek
ОЧЛ. «Ас-Садд» ғалаба қозониб, «Пахтакор»нинг пешқадамлигини таъминлади
Сешанба, 12 Март
5188

Осиё Чемпионлар Лигасида 2-тур ўйинлари давом этмоқда.

D гуруҳида Қатарнинг «Ас-Садд» клуби ўз майдонида Эроннинг «Персеполис»и билан беллашиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мезбонлар ғалаба келтирувчи голни сўнгги дақиқада, офсайддан уришди. Бироқ, ҳакамлар буни пайқамай қолишди.

Бу натижадан сўнг, «Ас-Садд» 3 очко билан 2-ўринда, «Персеполис» эса 1 очко билан сўнгги ўринда бормоқда. Гуруҳда «Пахтакор» 4 очко билан пешқадамлик қиляпти.

ОЧЛ, D гуруҳи
2-тур

Ас-Садд (Қатар) – Персеполис (Эрон) 1:0
Гол
: Бунижаҳ (90+5)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз