Узбек O'zbek
Хорхе Фоссати: «Мен ҳам жамоамни «Пахтакор» каби шакллантиришим керак»
Сешанба, 12 Март
5581

ОЧЛнинг 2-тури доирасида «Пахтакор» - «Ал Аҳли» ўйинидан (1:0) сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унинг биринчи қисмида саудияликлар бош мураббийи Хорхе Фоссати қатнашди.

«Ҳаммага хайрли кеч. Кеча айтганимдек қийин ўйин бўлди. «Пахтакор» мавсумни энди бошлади, адашмасам бу уларнинг мавсумдаги 4-ўйини бўлди. Биз эса охирги бир ойнинг ичида 8 та ўйинда қатнашдик. Бу ўйинимизга таъсир қилди.

«Пахтакор» кросслар асосида ўйнашини билиб бу борада кўрсатма бергандим. Мен бутун ўйинни назорат қилишни хоҳлагандим. Биринчи бўлимнинг бошини хоҳлаганимиздек назорат қила олдик. Мен жамоага келганимга бир ойча вақт бўлди. Келганимдан буён машғулот ўтказиш учун вақтимиз кам бўляпти. Шу сабаб баъзи жиҳатларда ўзгариш қилишим керак. Бугун «Пахтакор» ҳақли тарзда ғалаба қозонди деб ўйлайман.

Дарвозабон нега болбойларга тўпни тепиб юборганини кўрмадим, лекин нима бўлса ҳам яхши иш бўлмади.

«Пахтакор»нинг ўйинларини кўрдим. Жамоа анча тартибли ўйин кўрсатмоқда. Уларнинг барча чизиқлари яхши шаклланган. Мен ҳам жамоамни шундай шакллантиришим керак, лекин бунга ҳозирча вақт бўлгани йўқ», Фоссатининг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз