Узбек O'zbek
Шота Арвеладзе: «Кейинги сафар матбуот анжуманига учта футболчи билан келаман»
Душанба, 11 Март
3945

Эртага 12 март куни Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси 2-тури доирасида ўз майдонида Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» клубини қабул қилади. Бугун ҳар икки жамоанинг мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманнинг биринчи қисмида «Пахтакор» устози Шота Арвеладзе қатнашди.

«Рақибнинг барча чизиқлари яхши шаклланган. Айниқса ҳужум чизиғи. Чемпионат ўйинларини кузатсангиз, улар ҳар ўйинда камида иккита гол уришади. Рақибимиз сафида алоҳида бирор футболчини ажратиб кўрсатмаган бўлардим, уларда жамоа кучли.

Футболчиларим жисмоний жиҳатдан энг яхши ҳолатда деб айта олмайман, лекин ўйинга барча футболчилар тайёр. Жароҳати бор йигитлар ҳам сафга қайтишган.

Жавоҳир Сиддиқовнинг келиши шубҳасиз, жамоамизни кучайтирди. У бир нечта чизиқда самарали ўйнай олиши мумкин бўлган яхши футболчи. Умид қиламан, биз Жавоҳирнинг имкониятларидан фойдалана оламиз.

Нега мен билан матбуот анжуманига доим Кримец келадими? Чунки у жамоа сардори, етакчи. Агар бошқа футболчини хоҳласангиз, майли кейинги сафар бошқа футболчи билан келаман. Хоҳласангиз, кейинги сафар матбуот анжуманига уч футболчи билан келаман (кулади).

«Пахтакор» - «Локомотив» ўйини нега кўчирилди? Бу ўзбек футболи учун қабул қилинган қарор. Ўйинни мен учун эмас, ўзбек футболи учун кўчиришди»,- дейди Арвеладзе.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» - «Ал Аҳли» ўйини эртага, 12 март куни соат 18:00да «Пахтакор» стадионида бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз