Узбек O'zbek
ОЧЛ. «Локомотив» «Ар-Райян» майдонида мағлубиятга учради
Душанба, 11 Март
5553

«Локомотив» Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-турини сафарда Қатарнинг «Ар-Райян» клубига қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Локомотив» мавсумнинг дастлабки икки ўйинидаги каби бу сафар ҳам тезкор гол уришнинг уддасидан чиқди. Жамоанинг илк ҳужумиёқ гол билан якун топди: 4-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқовдан тўпни қабул қилиб олган Диёр Туропов дарвозабон майдончаси марказидан тўпни дарвозага жойлади. Голдан сўнг устунлик меҳмонлар тарафига ўтган бўлса-да, бўлим ўрталарига келиб «Ар-Райян» ҳам хавфли ҳужумлар уюштира бошлади. Вазиятлар яратиш бўйича тенглик кузатилди, ҳар икки жамоада ҳам етарлича стандарт вазиятлар бўлди. «Локо»дан Олег Зотеев, мезбонлардан Хельмин Риваснинг иккитадан зарбасига аниқлик етишмади. 38-дақиқада ҳимоячилар ва дарвозабоннинг хатосидан кейин бразилиялик Лукка ҳисобни тенглаштирди ва биринчи бўлим дуранг натижа билан якунланди.

Иккинчи бўлим бошида Туроповнинг кетма-кет икки зарбаси, Ғофуровнинг қулай вазиятга чиқиб бориши билан «Локомотив» устунликни ўз томонига оғдира бошлаганди, аммо 62-дақиқада белгиланган жарима зарбасидан кейин «Ар-Райян» ҳужумчиси Хелмин Ривас жамоасини олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг ўйин асосан майдоннинг мезбонлар тарафида давом этди, аммо «Локо» ҳисобни тенглаштиришга эриша олмади.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда БААнинг «Ал-Ваҳда» клуби ўз майдонида Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоасини йирик 4:1 ҳисобида енгди. Натижада 2-турдан кейин «B» квартетидаги барча жамоалар ҳисобида 3 очко бор.

ОЧЛ, «B» гуруҳи, 2-тур
11 март. Доҳа, «Жассим бин Ҳамад» стадион
Ар-Райян (Қатар) – Локомотив (Ўзбекистон) – 2:1 (1:1)
Голлар: Туропов (4) – Лукка (38), Ривас (62)

Ал-Ваҳда (БАА) – Ал-Иттиҳод (Саудия Арабистони) – 4:1 (1:0)
Голлар: Ал-Минҳалий (16), Леонардо (52, 90+1), Матар (80)  – Аш-Шамраний (56)

3-тур, 9 апрель
Ал-Иттиҳод – Локомотив
Ар-Райян – Ал-Ваҳда

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз