Узбек O'zbek
Ўзмун «Зенит»га ғалаба келтирди, Шомуродов «Ростов» билан яна дуранг ўйнади
Якшанба, 10 Март
2970

Россия Премьер-Лигасининг 19-турида «Зенит» «Уфа»га қарши ўйнади. Санкт-Петербургдаги «Газпром Арена» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Меҳмонлар ўйиннинг 25-дақиқасидаёқ олдинга чиқиб олишди. Қарши ҳужум вақтида Дмитрий Сисуев «Зенит» дарвозабони Андрей Лунёв билан яккама-якка чиқди ва зарба беришда хатога йўл қўйди, аммо ҳужумни Кэтэлин Карп гол билан якунлаб қўйди.

«Зенит» тезда жавоб қайтарди, 30-дақиқада Сердар Ўзмун Эмилиано Ригонининг пасидан кейин аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. 4 дақиқа ўтиб эса Ригони ғалаба голини урди, унга Артём Дзюба голли пас берди.

Бу ғалаба эвазига «Зенит» очколари сонини 40тага етказди ва турнир жадвалидаги биринчи ўринни мустаҳкамлади. Питерликлар иккинчи ўриндаги «Краснодар»ни 6 очко ортда қолдиришмоқда. «Уфа» 16 очкоси билан 15-ўринда жойлашган.

19-тур доирасидаги яна бир учрашувда «Ростов» Туланинг «Арсенал» клубини қабул қилди. Ростовдаги «Ростов Арена» стадионида кечган учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.

Бу ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Илҳом Шомуродов 67-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Бу натижадан кейин «Ростов»нинг Россия чемпионатидаги ғалабаси серияси 7 ўйинга етди. Бунгача Валерий Карпин жамоаси 4 бор дуранг ўйнаб, 2 бор мағлуб бўлганди.

Эндиликда «Ростов» 26 очко билан турнир жадвалида еттинчи ўринда, «Арсенал» 24 очко билан саккизинчи ўринда жойлашган.

Россия чемпионати
19-тур
Зенит – Уфа 2:1
(2:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 25 Карп, 1:1 – 30 Азмун, 2:1 – 34 Ригони.
Зенит – Лунев, Ракицкий, Иванович, Смольников, Нобоа (Оздоев, 60), Жирков, Кузяев (Шатов, 86), Барриос, Ригони, Азмун, Дзюба (Дриусси, 78).
Уфа –    Беленов, Йокич, Сухов, Аликин, Карп, Бизяк (Вомбергар, 57), Тилль, Пуцко (Кротов, 78), Сысуев (Алиев, 67), Неделчару, Игбоун.
Огоҳлантиришлар: Бизяк (15), Игбоун (67).

Ростов – Арсенал Тула 0:0 (0:0, 0:0)
Ростов – Песьяков, Мевля, Сигурдссон, Новосельцев, Паршивлюк, Еременко, Гацкан, Зуев (Ионов, 75), Чернов, Попов (Шомуродов, 67), Сигурдарсон (Зайнутдинов, 77).
Арсенал Тула – Левашов, Комбаров, Беляев, Григалава, Альварес, Костадинов, Мохаммед, Бакаев, Горбатенко (Берхамов, 89), Ткачев (Хагуш, 77), Ожегович (Кангва, 46).
Огоҳлантиришлар: Сигурдарсон (21), Бакаев (66), Еременко (83), Новосельцев (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз