Узбек O'zbek
Фоторепортаж: «Локомотив» ОЧЛдаги 30-ўйинига тайёргарликни якунлади
Якшанба, 10 Март
1457

ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги «Ар-Райян»-«Локомотив» ўйини «темирйўлчилар» учун мазкур мусобақа асосий босқичидаги 30-ўйин бўлади.

«Локо» Осиё майдонларида дебют қилган 2013 йилдан бошлаб қаторасига 7 мавсум ОЧЛда қатнашиб келмоқда. Дастлабки икки йилда Чемпионлар лигаси саралашидан асосий босқичга ўта олмаган тошкентликлар беш йилдан буён гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиб келишмоқда. Эртага «Ар-Райян»га қарши бўлиб ўтадиган баҳс жамоанинг ОЧЛ асосий босқичидаги 30-учрашуви бўлади.

Бугун жамоа эртага ўйин бўлиб ўтадиган стадион – Доҳадаги «Жассим бин Ҳамад» аренасида ўйинолди расмий машғулотларини ўтказди. Машғулотни кузатган Tribuna.uz фотомухбири жараёндан энг сара суратларни тақдим этади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз